Суд: «UzAuto Motors» нарх сиёсати махфий ҳужжатлар билан тартибга солинади
18 декабр куни Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция босқичи судлов ҳайъати Монополияга қарши курашиш қўмитасининг «UzAuto Motors» иши бўйича шикоятини кўриб чиқишни якунлади.

Фото: UzAuto Motors
Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъати суд биносида аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан юритилган маъмурий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар маъмурий судининг жорий йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажримига нисбатан қўмитанинг апелляция шикояти кўриб чиқилди. Мазкур иш юзасидан суднинг қарори 2020 йил 18 декарбда эълон қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Суд қарорига кўра, Тошкент шаҳар маъмурий судининг жорий йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилди. Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитасининг апелляция шикояти қаноатлартирилмасдан қолдирилди.
Судьянинг айтишича, апелляция қарорини қабул қилишда, биринчи навбатда, «UzAuto Motors» фаолиятида автомобиллар учун нархни белгилаш сиёсати давлат раҳбари ва ҳукуматнинг алоҳида қарорлари, шу жумладан махфий ҳужжатлар билан тартибга солиниши инобатга олинди.
«Бундай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аслида бор. Улар суд муҳокамасига қўйилмагани сабаби уларнинг махфий эканлиги билан боғлиқ. Судлов ҳайъатининг ўзи тегишли рухсатномага эга эканлиги туфайли, ушбу ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, шундай хулосага келган. Бундан ташқари, қўмита томонидан асос қилиб олинган ҳукуматнинг 239-сонли қарори, 249- ва 54-сонли қарорлари, тегишли текширишларни ўтказиш бўйича низом талаблари асосида жамиятга нисбатан тафтиш ўтказиш тамойиллари ҳукумат ва давлат раҳбари қарорлари тартибларига мувофиқ келмаган. Ҳужжатлар таққосланганда, қўмитанинг жамият фаолияти юзасидан текшириш ўтказиш ваколатига эга ёки эга эмаслигига ҳуқуқий баҳо берилди», — деди судья.
Судьянинг айтишича, биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган процессуал хато ва камчиликлар қўпол хатолар бўлмаган.
«Улар аслида техник хатолар бўлиб, суднинг чиқарган қарорига мазмунан таъсир қилмайди», — дея қўшимча қилди судья.
Маълумот учун, 11 декабр куни Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги қабул қилган ҳал қилув қарорига ва унга асосан чиқарилган хусусий ажримига нисбатан киритган шикоятини апелляция инстанциясида кўриш бошланганди.
Мавзуга оид

18:30 / 04.02.2025
38 ёшли эркак 13 ёшли қизга кўз олайтирди: Асакадаги баҳсли номус иши тафсилотлари

11:41 / 07.12.2024
“Тўппонча ўқталиб, отиб ташлайман деди” – “Саидазиз медгородок”ка яна бир “дело” бўйича ҳукм ўқилгани маълум бўлди

12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

13:02 / 21.08.2024