Жамият | 16:30 / 19.12.2020
5993
4 дақиқада ўқилади

Artel янги йилга яқинларингизга нима совға қилишни маслаҳат беради

«Янги йилга нима совға қилсам экан?» – бу савол барчамизни йилдан йилга қийнайди. Artel компанияси яқинларингизни шод этувчи совғалар ғояларини таклиф этади.

Янги йилга тайёргарлик авжига чиқмоқда. Байрамона дастурхонга нима тортишни аниқлаган бўлсангиз ҳам, ҳали эркин нафас олишга эрта – яқинларингизга нима совға қилишни ҳали ҳал қилмаган бўлсангиз керак. Бу вазифа қийин туюлсада, Artel маслаҳатларига риоя қилсангиз, фойдали ва керакли совға танлаш анча осонлашади. Мақолани ўқинг ва яқинларингизни аниқ хурсанд қилиш учун нима совға қилишингиз мумкинлигини билиб олинг.

Тозалик совға қилинг

Сифатли маиший техника – хонадон тозалиги кафолати. Эски чангютгичдан фойдаланиш анча қийинчиликлар туғдириши мумкин, агар унинг сўриш қуввати паст бўлса, чангютгичдан фойдаланиш истаги умуман йўқолади. Хонадонни тозалаш қулай бўлиши учун Artel VCC 0220 чангютгичини совға қилиш мумкин. Юқори манёврлик хусусиятига эга чангютгични осонлик билан жойдан-жойга кўчириш мумкин. Artel циклонли чангютгичи – аъло ёрдамчи ва аъло янги йил совғаси.

Қулайлик совға қилинг

Барча ойижонлар қулай, замонавий ва жажжи болажонлар кийимларини оҳисталик билан ювишга қодир автомат кир ювиш машинасини орзу қилса керак. Artel 80K142-IP-GL автомат кир ювиш машинаси янги йил айёмидан сўнг кийимларни осонлик билан тозалаш имкониятини беради. Барабаннинг антибактериал қопламаси эса болакайлар кийимларини тозалаб ювишга мослаштирилган. Унинг яна бир афзаллиги – паст шовқин даражаси. Агарда кундузи вақтингиз бўлмаса, кир ювишни тунда ҳам амалга ошириш мумкин. Ишга тушган кир ювиш машинаси уйқунгизга ҳеч халақит бермайди.

Шодлик совға қилинг

Айримда дадажонларнинг севимли футбол ўйини ойижонларнинг севимли сериали билан бир вақтга тўғри келади. Ҳар бир оила аъзоси ўз севимли дастурларидан роҳатлана олиши учун яқинларингизга Artel UA43H3401 FHD телевизорини совға қилиш мумкин. Олдиндан ўрнатилган тюнерлар севимли кўрсатувларни роҳат билан томоша қилишга барча имкониятларни яратади, Noise Reduction тизими эса тасвирни ёрқинлигини ва тиниқлигини таъминлайди.

Лаззатли ҳиссиётлар совға қилинг

Турли хил мазали таомлар тортилган байрамона дастурхонни тасаввур қилинг. Уларни осонлик билан тайёрлаш учун яқинларингизга Artel MD 4218 L мини-печини совға қилишингиз мумкин. Конвекция тизими мини-печь ичидаги иссиқ ҳавони ҳар томонга бир маромда таратади ва таомлар тез ва мазали тайёрланишини таъминлайди. Мини-печнинг ички қопламаси уни осонлик билан тозалаш имконини беради.

Яқинларингизни сифатли ва қулай совғалар билан шод этинг. Замонавий ва юқори сифатли Artel маиший техникаси эса Сизга бунда кўмаклашади.

Қўшимча маълумот учун расмий сайтига ёки Facebook расмий саҳифасига ташриф буюринг.

Сайт: artelgroup.org

Facebook: fb.com/arteluzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид