Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Россияни АҚШнинг душманларидан бири деб атади
У Россия президенти Владимир Путинни "озодликни севувчилар учун ҳақиқий таҳдид" деб атади.
Россия Қўшма Штатларнинг душманларидан бири ҳисобланади, деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.
"Мендан доим душманимиз ким эканлигини сўрашади ва жавобим шуки, кўпчилик бизнинг турмуш тарзимиз, республикамиз, демократик тамойилларимизни издан чиқаришни истайди. Шубҳасиз, Россия бу рўйхатга киради", - деди у америкалик журналист Марк Левиннинг радиошоуси эфирида.
У Россия президенти Владимир Путинни "озодликни севувчилар учун ҳақиқий таҳдид" деб атади.
АҚШ муассасалари, ноҳукумат ташкилотлари ва компанияларига уюштирилган кенг миқёсдаги ҳакерлик ҳужумларига изоҳ берар экан, Помпео Россиянинг бунга алоқадорлигини айтди.
"Ўйлайманки, энди бу акцияда айнан руслар қатнашган деб аниқ айтишимиз мумкин", - деди у.
Аввалроқ АҚШдаги ўнлаб ҳукумат идоралари, нодавлат ташкилотлари ва IT-компанияларга киберҳужум уюштирилганлиги маълум бўлганди.
Киберҳужумларни қайтаришда ёрдам берган Microsoft компанияси ҳакерлар 40дан ортиқ ташкилот ва муассасаларга ҳужум қилганлигини билдирди.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026