21:26 / 22.12.2020
6800

SsangYong Motor ўзини банкрот деб эълон қилди

Автоконцерн коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий оқибатлар сабабли молиявий муаммоларга дуч келган.

Фото: Getty Images

Жанубий Кореянинг SsangYong компанияси банкрот бўлгани тўғрисида судга ариза берди. Автогигантнинг муддати ўтиб кетган қарздорлиги 315,3 миллиард вонга (285 миллион доллар) етади, деб ёзмоқда The Korea Times.

Автоконцерн коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий оқибатлар сабабли молиявий муаммоларга дуч келган.

Корпорациянинг қарздорлиги унинг капитали 42 фоизини ташкил этади. У хорижлик инвесторлардан 100 миллиард вон (90 миллион доллар) миқдорида қарздор. Жанубий кореялик кредиторлар ва Корея тараққиёт банки олдидаги қарздорлиги эса 215 миллиард вонга (194 миллион доллар) етган.

"SsangYong Motor банкротлик жараёнини бошлаш учун ариза берди, чунки хориж банклари олдидаги қарздорликни сўндириш муддатини узайтириш бўйича келишувга эришиш имконияти йўқлиги сабабли компания ишида сезиларли муаммолар пайдо бўлади", - дейилади компания баёнотида.

Top