Британиянинг учта (Omni Energy, Ampoweruk ва Zebra Power) энергетика компанияси банкрот бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Шунингдек, корхоналарга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи MA Energy фирмаси ҳам фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.
Нашрнинг қайд этишича, мамлакатда сентябрдан буён 17та компания фаолиятини тўхтатган.
Ҳозирда Британияда 1,7 миллиондан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи Bulb энергетика компанияси банкрот бўлиш хавфи остида турибди.















