Ўзбекистон | 23:53 / 22.12.2020
17126
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистоннинг Балх вилоятига борди

Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида трансчегаравий савдони ривожлантириш бўйича Ишчи комиссиясининг иккинчи мажлисида иштирок этиш учун 22 декабр куни Афғонистон Ислом Республикасининг Балх вилоятида бўлди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон делегацияси шарафига расмий қабул маросими ўтказилган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 

Мулоқот асносида Тўра Боболов ҳамда Балх вилояти волийси Муҳаммад Фарҳод Азимий икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли ўзаро дўстлик, қардошлик ва иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада ривож топаётгани, мамлакатларимиз ўртасида трансчегаравий савдони ривожлантириш бўйича Ишчи комиссиясининг навбатдаги мажлиси бу муносабатларда янги саҳифа очишини таъкидлаб ўтишган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 
Тайёрлаган:  Шуҳрат Шокиржонов

Мавзуга оид