Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адҳам Икромов: Биз барибир соҳалар бўйича дифференциаллашган ҚҚСга ўтамиз
23 декабр куни Савдо-саноат палатаси президиумининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йил якунлари бўйича палата фаолият натижалари ва 2021 йил истиқболлари кўриб чиқилди.
Йиғилишда палата раиси Адҳам Икромов ўрта бизнес масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
«Бизда кичик ва жуда кичик бизнес ривожланган. Аммо қўшни ва хорижий давлатлар билан рақобатда, ЯИМни оширишда ўрта бизнеснинг роли катта. Кичик, ўрта ва йирик бизнес тафовутлари аниқ белгиланиши лозим» – деди Адҳам Икромов.
Шунингдек ССП раҳбари ҚҚС бўйича ҳам фикр билдирди.
«Ўзбекистон барибир соҳалар бўйича дифференциаллашган ҚҚСга ўтади. Дастлаб биз 20 фоизли ҚҚСни истаганимизда кимдир 12 фоизлини таклиф қилган. Давлат раҳбарининг иродаси билан бу кўрсаткич 15 фоизга туширилди. Лекин барибир келажакда биз ҚҚС ставкаларини тоифалар ва соҳаларга бўлиш масаласини кўриб чиқишимиз керак. Чунки Солиқ қўмитаси бизнеснинг ривожланиш тенденциялари ортидан улгурмай қоляпти», – деди раис.
Тадбирда маълум қилинишича, 2021 йилдан бошлаб палата ходимларининг фаолиятини баҳолашнинг KPI тизими жорий этилади.
2020 йилда палата аъзолари манфаатида 105 мингга яқин даъво ариза судларга киритилган; 1,8 мингта ҳолатда низолар медиация жараёнида ҳал этилган. 865 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича жамоатчилик экспертизадан ўтказилган.
Мавзуга оид
10:00 / 18.06.2026
400 бизнесмен бир даврада – Осиё, Араб ва Африкани боғловчи макон ишбилармонлари Тошкентда йиғилди
10:00 / 20.01.2026
Визаларни соддалаштириш, тур-пакетларни муқобиллаштириш, ноқонуний миграцияни камайтириш: элчи ва тадбиркорлар учрашувида қандай масалалар кўтарилди?
19:44 / 22.10.2025
“Қашқадарёда иш берувчилар ва ишчиларнинг қўнимсизлиги энг катта муаммо” – Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов
10:51 / 25.08.2025