Жамият | 20:20 / 24.12.2020
3876
3 дақиқада ўқилади

«Мактаблар очилиши беморлар сони кўпайишига олиб келмади» – вазир ўринбосари

Ўзбекистонда ноябр-декабр ойларида умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг 0,2 фоизида касалланиш ҳолатлари кузатилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев маълум қилди.

«Халқ таълими тизимида 700 мингдан ортиқ педагог ва бошқа ходимлар фаолият олиб боради. Албатта, буларнинг ҳар бирининг ҳаёти, саломатлиги биз учун жуда муҳим. ССВ билан биргаликда мактаблар очилишидан олдин барча ўқитувчилардан коронавирус бор-йўқлигини аниқлаш учун тест олинди. Сўнгра улар гриппга қарши бепул эмланди.

Бундан ташқари, республикадаги барча педагог-ўқитувчиларга касалликнинг енгил ва аломатсиз шакллари ва гумон қилинганда уйда даволаш учун зарур дори воситалари жамланмаси — «COVID-box» бепул етказиб берилди.

Шу ўринда касалланиш статистикасини олиб кўрадиган бўлсак, мактабларнинг очилиши беморлар сони кўпайишига хизмат қилмади. Аксинча, мактаблар очилгандан сўнг касалланиш кўрсаткичлари камайиб борди.

Ноябр-декабр ойларида мактабларда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг 0,2 фоизида касалланиш ҳолатлари кузатилди. Айтмоқчи бўлганим, ишга чиқишидан олдин ўқитувчилар оммавий равишда тестдан ўтказилиб, касаллик аломатлари аниқланган шахслар қолганлардан ажратиб олингани, педагоглар тўлиқ гриппга қарши эмлангани ва улар «COVID-box»лар билан таъминлангани учун мактабларда коронавирус кенг тарқалишининг олдини олди», дея Усмон Шарифхўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Бугунги кунда республикадаги 6,2 млн ўқувчининг 90 фоизи мактабга қатнаб билим олмоқда. Мутасадди фақатгина катта шаҳарларда яшовчи ота-оналар фарзандларининг онлайн таълим олишига рўйхушлик билдираётганини таъкидлади.

«Мактабларни очиш бўйича нафақат ХТВ, балки ССВ, республикадаги барча вазирлик ва идоралар узоқ вақт давомида бош қотирди. Ўша даврга келиб аксарият ота-оналар беш ойдан бери фарзандлари билан уйда карантинда қолиб кетганди.

Уларга қулоқ соладиган бўлсак, кимдир мактабларни очишни сўраган эди, кимдир COVID-19 ва бошқа касалликлардан қўрқиб анъанавий таълим тикланишига қарши чиққанди. Ҳозир орқага қараб эсласам, албатта бу даврда қайсидир қарорни қабул қилиш маълум бир тоифа одамларнинг эътирозига ёки тушунмовчилигига олиб келиши табиий эди.

Шунинг учун ота-оналарнинг фикрлари ўрганилди, улар ўртасида сўров ўтказилди. Сўров натижаларига кўра, ота-оналарнинг 70 фоиздан ортиғи мактабларнинг анъанавий шаклда иш бошлашини ёқлаб овоз берди. Мактаблар сентябр ойи давомида босқичма-босқич очила бошлади ва 1 октябрга қадар республикадаги 10 минг 800та мактаб ўз эшикларини очди.

Бироқ ота-оналарнинг кўпчилиги боласини мактабга юборишга чўчишди. 1 октябрга бориб анъанавий таълим олаётган ўқувчилар қамрови 70 фоизга етди. Ҳадемай, мактабларда 2-чоракни якунлаймиз. Ҳозирга келиб республика миқёсидаги 6,2 млн ўқувчининг 90 фоизи мактабга қатнаб билим олмоқда. Баъзи вилоятлардаги туманларда бу кўрсаткич 95 фоизгача етади, бироқ йирик шаҳарларда, жумладан, Тошкент шаҳрида ота-оналарнинг кўпчилиги фарзандларининг масофавий таълим олишини маъқул кўришмоқда. Аммо онлайн шаклда ўқиётган ўқувчиларнинг сони борган сари камайиб бормоқда», деган вазир ўринбосари.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти