Усмон Шарифхўжаев бошқа ишга ўтди
У 2020 йилдан халқ таълими вазири биринчи ўринбосари, 2023 йилги «админреформа»дан кейин мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
Бугун, 18 октябр куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Усмон Шарифхўжаевни кузатиш маросими бўлиб ўтган. Вазирлик жамоаси унинг келгуси касбий фаолиятида катта мувафаққиятлар тилаган.
«Шу ўринда Усмон Шарифхўжаев ҳам ўтган вақт давомида барча ҳамкасблар билан ҳамжиҳат меҳнат қилганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда бунинг учун вазирлик жамоасига ўз миннатдорлигини билдирди», дейилади вазирлик хабарида.
Усмон Улфатович Шарифхўжаев 1986 йил 9 июл куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институти ва 2011 йилда Халқаро Вестминистр университетини тамомлаган.
2005–2009 йилларда Ёшлар телерадиокомпаниясида «Водий садоси» эфир бошловчиси, муҳаррир бўлиб ишлаган. Кейинроқ Тошкент молия институтида турли лавозимларда фаолият юритган, 2016 йилдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида иш бошлаган, 2017 йилда президент девонига ишга ўтган, 2017–2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлган, 2018–2020 йилларда президент администрацияси ёшлар, фан, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўлинмаси таълим шуъбаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.
2020 йил июлида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди, 2023 йил январида админреформа доирасида икки вазирлик бирлаштирилгач, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосарига айланганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024