Жаҳон | 23:40 / 24.12.2020
3092
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон 1,2 млн доза коронавирусга қарши вакцина сотиб олади

Қирғизистонда шу тарзда аҳолининг 20 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмланади.

Фото: Getty Images

Қирғизистон 1,2 млн доза коронавирусга қарши вакцина олишга ариза берди, деб хабар қилди "Кабар" ахборот агентлиги.

 Хабарда айтилишича, бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Элвира Сурабалдиева маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда шу тарзда аҳолининг 20 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмланади.

 Сурабалдиева шунингдек, тиббиёт қурилмаларидан белгиланган қоидалар бўйича фойдаланиш юзасидан тиббиёт ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини айтди.

"Узоқ хориждаги мамлакатларнинг биридаги шифохонада кислород қурилмаси портлаши каби фавқулодда ҳодисаларга йўл қўймаслик учун эҳтиёт чораларини кўришимиз шарт. Тиббиёт ходимларига йўриқнома бериш бўйича ҳар бир раҳбарга шахсий жавобгарлик юклатилади", - деди у.

Охирги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 79,9 мингга яқинлашган, 1,3 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид