Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никол Пашинян истеъфога кетишга тайёрлигини маълум қилди
Арманистон бош вазири Никол Пашинян халқ унинг истеъфосини истаса, бунга тайёрлигини маълум қилди. У Facebook’даги саҳифасида бунинг учун навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказиш зарурлигини ёзди.
“Мен халқ қарор қилса, бош вазир лавозимидан кетишга тайёрман. Мен бу лавозимдан фақат халқ қарори билангина кета оламан”, деб ёзган Пашинян.
У “халқ яна ишонч билдирса, ҳозирги мураккаб вақтда Арманистонга раҳбарлик қилишни давом эттиришга тайёрлигини” айтган.
“Бу саволларга жавоб олишнинг бир йўли бор – навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказиш”, деб қўшимча қилган Пашинян.
Арманистон бош вазири сайловларни 2021 йилда ўтказишни таклиф қилган.
22 декабрда Ереванда ҳукуматга қарши норозилик акциялари яна бошлангани маълум қилинганди. Мухолифат умуммиллий иш ташлаш эълон қилган. Шунингдек, Пашинянга қарши чиқаётганлар ҳукумат биноларини тўсиб қўйишган ва Республика майдонида чодирлар ўрнатишган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026