Ўзбекистонда капитал бозор капиталлашуви ЯИМнинг 1 фоизига тенг
Капитал бозори улуши ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизини ташкил этади. Ушбу рақамни ошириш учун ислоҳот ва ўзгаришларга йўл бериш лозим, деб ҳисоблайди Отабек Назиров.
Ўзбекистон капитал бозори капиталлашуви мамлакат ЯИМга нисбатан 1 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров парламентда ташкил этилган семинарда маълум қилган.
Назировнинг айтишича, ривожланаётган давлатларда бу кўрсаткич 30-60 фоиз атрофида бўлиб, ривожланган давлатларда 100 фоиз ва ундан ҳам ортиқни ташкил этади.
«Буларнинг бари бу соҳада изчил ислоҳотлар ўтказилишини тақозо этади. 2025 йилга қадар эркин муомаладаги қимматли қоғозлар ҳажмини мамлакат ЯИМга нисбатан 10 фоизга етказиш кўзда тутилган», — дея маълумот берган Назиров.
Семинарда қудратли молиявий тизимни шакллантириш зарурати ҳақида айтилган: бундай тизим иқтисодиётга маблағ жалб қилишнинг асосий манбаи сифатида давлатга бўлган босимни камайтириш имконини беради.
«Иқтисодиётнинг ва биринчи навбатда хусусий секторнинг барқарор тараққиётини таъминлаш учун маҳаллий молия бозорининг яхлит тизимини шакллантириш лозимлиги таъкидланди. Иқтисодий ўсишни молиялаштириш учун капитални сафарбар қилиш ва уни самарали тақсимлашга бутун молиявий бозорни комплекс ислоҳ қилиш ва ўзаро мувофиқ тарзда ривожлантириш орқалигина эришиш мумкинлиги кўрсатилди», — дейилади парламент ахборот хизмати тарқатган хабарида.
2019 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 5,5 фоизни ташкил этиб, аҳоли жон бошига ЯИМ 1741 долларга етганди.
Маълумот учун, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига фонд биржасининг умумий бозор капиталлашуви 52,55 триллион сўм ёки 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24
Мавзуга оид

22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P

15:39 / 29.04.2025
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади

10:54 / 21.02.2025
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 115 млрд долларга етди

19:45 / 21.01.2025