Ўзбекистон | 09:38 / 25.12.2020
2752
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ИЭМда янги турбиналар ўрнатилади

Фото: mg.uz

Вазирлар Маҳкамаси "Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 32 МВт бўлган иккита газ турбина қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
 
Norma’нинг ёзишича, Ўзбекистон ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида 2015 йил 25 октябрда "Тошкент когенерация иссиқлик электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда консалтинг хизматлари учун йиллик 0,01 фоиз ҳамда газ турбина қурилмасини қуриш учун олти ойлик LIBOR минус 1,33 фоиз ставкаларида 40 йилда сўндириш муддати, шундан 10 йил имтиёзли давр билан умумий қиймати 12 млрд япон иенаси миқдорида қарз битими имзоланган.
 
"Тошкент ИЭМ" АЖнинг товарлар (хизматлар) айланмасида ҚҚСдан озод қилиш ҳисобидан божхона ҳамда солиқ имтиёзлари кўринишида Ўзбекистон Республикасининг лойиҳадаги ҳиссаси 12,72 млн АҚШ долларини ташкил этади.
 
Шунингдек, қуйидагилар:

"Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 32 МВт бўлган иккита газ турбина қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

JICA қарзи бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали;

JICA қарзи бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

Ҳужжат 16.12.2020 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид