Жамият | 14:55 / 26.12.2020
5498
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон масжидларида Аллоҳ Каломи 12500 га яқин маротаба хатм қилинади

Фото: Getty Images

25-30 декабр кунлари Ўзбекистоннинг 2079та масжидида хайрия тадбирлари ўтказилади ҳамда хуфтон намозларидан сўнг, Қуръони Карим хатм қилинади. “Вақф” хайрия жамоат фондининг маълум қилишича, шу кунларда Аллоҳ Каломи 12480 маротаба хатм қилинади. Бундан ташқари, иқтидорли имомлар томонидан Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”и ҳам хатм қилинади.   

Хайрия тадбирларини ўтказишдан мақсад, аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлашдир. Шу муносабат билан қурбонлик маросимлари ташкил этилади. 

“Вақф” фонди томонидан ҳар бир маҳаллада муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами тарқатилади. Бундан ташқари, жойлардаги “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида ош дастурхонлари ёзилиб, маиший техника воситалари тарқатилади.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид