Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония январ охиригача ёпилмоқда
Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми Японияда ҳам топилган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Норихиса Тамура маълум қилди.
Фото: Kyodo
Япония дунёнинг барча давлатлари ва ҳудудларидан мамлакатга киришга вақтинчалик тақиқ қўйди. Фақат японияликлар ва Япония ҳудудида яшаш рухсатномасини олган хорижликлар учун истисно қилинади.
Kyodo агентлиги хабарига кўра, ушбу чора 2020 йил 28 декабрдан 2021 йилнинг январи охиригача амал қилади.
Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми Японияда ҳам топилган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Норихиса Тамура маълум қилди.
Коронавируснинг янги тури Япониянинг беш нафар фуқаросида аниқланган. Уларнинг барчаси мамлакатга Буюк Британиядан келган.
Декабр ўрталарида Англия шарқида коронавируснинг янги тури тарқалаётгани хабар қилинганди. У аввалгисига нисбатан 70 фоизга юқумлироқ ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
11:43 / 17.05.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
15:48 / 14.05.2026