Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди
Ҳиндистон дори воситалари стандартларини назорат қилиш ташкилоти маҳаллий Bharat Biotech вакцинасидан ҳам фойдаланишга рухсат бериши кутилмоқда.
Ҳиндистон AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
"AstraZeneca ва Bharat Biotech вакциналарига рухсат берилмоқда", - деган нашр манбаларидан бири.
Нашрнинг иккинчи манбаси ҳам Ҳиндистон дори воситалари стандартларини назорат қилиш ташкилоти экспертлари маҳаллий Bharat Biotech вакцинасидан ҳам фойдаланишга рухсат беришини айтган.
Ҳозирда AstraZeneca вакцинасидан Буюк Британия ва Аргентинада фойдаланишга рухсат берилган.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026