Жаҳон | 17:08 / 02.01.2021
6085
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ўлим жазоси расман бекор қилинди

Мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинганидан сўнг бу жазони ҳарбий вақтда қўллаш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Фото: Picture Alliance

Қозоғистон ҳукумати ўлим жазосидан расман воз кечди. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бу борада тегишли қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Қозоғистонда 2003 йилда ўлим жазосига мораторий киритилганди. 

Қозоғистон ўлим жазосидан воз кечиш тўғрисидаги халқаро пактга қўшилган. Унга кўра, мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинганидан сўнг бу жазони ҳарбий вақтда қўллаш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Ноябрда Қозоғистонда ўлим жазосини бекор қилиш бўйича процедура бошланганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид