17:29 / 02.01.2021
21080

Хитой ташқи ишлар вазири коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида гапирди 

COVID-19 касаллигига чалиниш ҳолати 2019 йил декабрда Хитойнинг Уҳан шаҳрида аниқланганди.

Фото: Reuters

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида фикр билдирди. Унинг айтишича, аксарият тадқиқотларга кўра, янги инфекция пандемияси бутун дунёнинг турли нуқталарида алоҳида ҳолда авж олган. 

 «Хитойда номаълум коронавирус пайдо бўлганида эпидемиологик текширув олиб бориш, патогенни аниқлаш учун тезкорлик билан чора кўрилди», — деди у Синхуа агентлигига берган интервюсида.

 Ван Ининг таъкидлашича, Хитой COVID-19 юқтириш ҳолатлари тўғрисида дунёда биринчи бўлиб маълумот берди.

 COVID-19 касаллигига чалиниш ҳолати 2019 йил декабрда Хитойнинг Уҳан шаҳрида аниқланганди. 2020 йил 11 мартда ЖССТ вазиятни пандемия деб баҳолади.

 Аввалроқ Associated Press Хитой коронавирус келиб чиқишига алоқадор бўлган ҳар қандай суриштирувларни жиддий назорат қилиб, уларнинг чоп этилишига йўл қўймаётганлиги тўғрисида ёзганди.

 Қайд этилишича, Хитой ҳукумати коронавирус фақат Хитой ҳудудидан тарқалмагани ҳақидаги фаразлар оммалашиши учун ҳаракат қиляпти.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top