16:36 / 05.01.2021
3856

Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 50 доллардан ошди

 WTI русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 47,43 ​​​​​​долларга тенг бўлди.

Фото: EGOR ALEEV/TASS

Халқаро бозорда Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 50,84 долларни ташкил этди.

 Сўнгги савдоларда ушбу русумдаги нефтнинг бир баррели нархи 53,13 долларгача кўтарилди ва савдолар якунида 51,09 долларга тушди.

 5 январ кунги эрталабки савдоларда эса Brent нархи 0,49 фоизга - 50,84 долларгача пасайди.

WTI русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 47,43 ​​​​​​долларга тенг бўлди.

Нефт нархининг тушишига OPEC ва OPEC+ иштирокчиларининг кечаги йиғилишда нефт қазиб олишни қисқартириш бўйича бир қарорга келмагани сабаб бўлди.

Йиғилиш қатнашчиларининг аксарияти нефт қазиб олиш ҳажмини ҳозиргидек сақлаб қолишни таклиф қилди. Бошқалар, жумладан Россия кунлик нефт қазиб олишни 500 минг баррелгача камайтириш таклифи билан чиқди.

Top