Жанубий Корея компанияси Тошкент вилоятида янги автомобил бозори қуради
Жанубий Кореянинг Evergreen Motors Co Ltd компанияси Тошкент вилоятида автомобил савдоси билан шуғулланувчи марказлашган савдо мажмуаси қуради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов Evergreen Motors компанияси вакиллари билан учрашув ўтказган. Унда хориж компанияси ижрочи вице-президенти Ким Ик Донг ва вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирокида вилоят ҳудудида марказлашган савдо мажмуаси фаолиятини йўлга қўйиш хусусида музокаралар олиб борилиб, икки томонлама келишув имзоланди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги яқин дўстлик, ҳамкорлик алоқалари эътироф этилиб, лойиҳанинг ташкилий ишларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Келишувга кўра, Тошкент вилоятида Жанубий Корея инвесторлари билан ҳамкорликда автомобил савдоси билан шуғулланувчи марказлашган савдо мажмуаси ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари иш бошлайди.
Таъкидланишича, ҳозирда лойиҳанинг қурилиш ишлари учун вилоят ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилган. Умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳа ишга туширилгач, 100та иш ўрни яратилади. Лойиҳа жорий йилнинг IV чорагига қадар ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Янги “иномарка”лар савдоси 2 баробардан кўпроққа камайиб кетди
Иқтисодиёт | 10:04 / 23.03.2025
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 майга қадар ёпилди
Ўзбекистон | 18:10
-
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04
-
Дунёнинг ярми Беларусдаги каби диктатурани орзу қилади – Лукашенко
Жаҳон | 18:00
-
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин
Ўзбекистон | 17:44
Мавзуга оид

16:25 / 20.03.2025
Миллий тиббиёт марказида комадаги беморга жигар кўчириб ўтказилди

20:30 / 18.03.2025
Тошкент вилоятида 29 та кичик ва микро ГЭС қурилади

12:42 / 18.03.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Lacetti, Cobalt, Spark ва Onix нархи арзонлашди

09:13 / 17.03.2025