18:25 / 05.01.2021
5259

Малида вертолёт ҳужуми оқибатида 100га яқин киши ҳалок бўлди

Район мэри Адама Гриабанинг сўзларига кўра, ҳужум тунда амалга оширилгани сабабли вертолётнинг кимга тегишли эканлигини аниқлаб бўлмаган.

Фото: РИА Новости

Малининг марказий қисмида жойлашган қишлоққа вертолёт орқали қилинган ҳужум оқибатида 100га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, 4 январга ўтар кечаси Мопти регионидаги Боунти қишлоғига вертолётда зарба берилган. Район мэри Адама Гриабанинг сўзларига кўра, ҳужум тунда амалга оширилгани сабабли вертолётнинг кимга тегишли эканлигини аниқлаб бўлмаган.

 Адама Гриабанинг қайд этишича, жароҳатланганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Мопти региони жанубдан Буркина-Фасо, ғарбдан эса Мавритания билан чегарадош. Ушбу ҳудудда "Жамаат Нусрат ал-Ислам вал-Муслимин" (JNIM) гуруҳи фаол ҳаракатлар олиб боради. У 2017 йилда тузилган бўлиб, "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи билан яқин алоқада.

Top