Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Измирда ўз жонига қасд қилган ўзбекистонлик қиз ҳақидаги хабарни тасдиқлади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркияда ўз жонига қасд қилган ўзбекистонлик қиз ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Шунингдек, яна бир Ўзбекистон фуқароси вафоти ҳақида ахборот берилди.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси М.Б.нинг 2021 йил 2 январ куни Измир музофоти (Туркия Республикаси) Каршияк туманидаги турар жой биносининг ўнинчи қаватидан қулаши оқибатида вафот этганлиги ҳақида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими бўйича тергов жараёнини бошлади.
Бош консулхона маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январ куни Истанбул шаҳрида 1974 йил 11 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш.Р юрак етишмовчилигидан вафот этган.
«Бош консулхона юқоридаги ҳолатларни назоратга олиб, Туркиянинг ваколатли идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумларнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати тарқатган хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик 28 ёшли Мубинабону Б. Туркиянинг Измир шаҳри Каршияк тумани Мавишеҳир маҳалласида жойлашган кўп қаватли бинонинг 10-қаватидан сакраб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.
Ўтган йилнинг декабр ойида Туркиянинг Живрил шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг мажбуран ушлаб турилгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. ТИВ ушбу масалага ойдинлик киритиб, расмий ахборот берган.
Аввалроқ, 2020 йил 12 декабр куни Истанбул шаҳрининг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Х.Х. жароҳат олиб, вафот этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026