Ўттиздан ортиқ давлатда коронавирусга қарши эмлаш бошланди – ЖССТ
Исроилда ҳар 100 кишига 15,83та эмлаш тўғри келади.
Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари 30дан ортиқ давлатда бошланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.
ЖССТ ўтган ҳафтада фавқулодда ҳолатларда қўллаш учун рухсат берилган вакциналар рўйхатини эълон қилганди. Булар Pfizer ва BioNTech вакцинасидир.
"Кеча дастлабки мамлакатда AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш бошланганини кўриш ёқимли бўлди. ЖССТ бу вирус авж олгани тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилганидан бир йил ўтгач, 30дан ортиқ мамлакат ўз аҳолисини коронавирусга қарши турли вакциналар билан эмлашни бошлади", - дейилади ЖССТ хабарида.
Аввалроқ коронавирусга қарши эмлаш бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинганди. Бунда эмланганлар сони эмас, балки ҳар 100 кишига тўғри келган эмлашлар сони ҳисобга олинган.
Ушбу рейтингда Исроил етакчилик қилмоқда – мамлакатдаги ҳар 100 кишига 15,83та эмлаш тўғри келади.
Мавзуга оид
16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024