«Танқидга нисбатан реакция аввалгидек эмас» — 2020 йилдан хулосалар
«Кун. Муносабат» рукнининг навбатдаги сонида журналист Жамшид Ниёзов 2020 йилдаги кузатишлари, рўй бераётган жараёнлардан ўз хулосалари билан ўртоқлашди.
«Аввалги бир неча йилда танқидий журналистик суриштирув эълон қилинган ҳолатларда, расмийлар жуда тезкорлик билан бунга реакция билдиришар ва ўша муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилишар эди. Лавозимини бой бериш қўрқуви ёки бир қатор бошқа сабаблар бўлгандир, балки назорат механизмлари яхшироқ ишлагандир.
Минг афсуски, 2020 йил давомида ёритилган жуда кўплаб муаммолар ечим топмай қолди. Шу жиҳати одамнинг кўнглини хира қилади.
Ўринли танқид нишонига айланган раҳбарларга кўплаб ҳолатларда ҳеч бир чора кўрилмаслиги, қонун барчага баробар ва жазо муқаррар экани таъминланмаётгани бошқа амалдорларга ҳам таъсир қилмай қолмаяпти. Инсон кузатувчан бўлади; мисол учун, қинғирлиги ошкор бўлиб қолган бошқа ҳудуддаги ҳамкасби жазосиз қолаётганини кўрган раҳбар бундан ўзига яраша хулоса чиқаради албатта.
Пандемия муносабати билан тузилган жамғармалар пуллари ўмарилиши билан боғлиқ ҳолатлар, шу кеча-кундузда ошкор бўлиб турган тендерлардаги қинғирликлар, коррупцион ҳолатлар бунга яққол мисол», – дейди Жамшид Ниёзов.
Тўлиқ суҳбатни Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилинг.
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
22:06 / 01.11.2024
Туркия парламенти «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
07:45 / 07.08.2024