22:36 / 06.01.2021
5232

Трамп сайловда мағлуб бўлганини ҳеч қачон тан олмаслигини айтди

Доналд Трамп АҚШ сенати ва конгресс вакиллар палатаси ноябрда бўлиб ўтган президент сайлови натижасини тасдиқлаши муносабати билан тарафдорлари иштирокида манифестация ўтказди.

Фото: Evan Vucci/AP

АҚШ президенти Доналд Трамп ноябрда бўлиб ўтган президент сайловида мағлуб бўлганини ҳеч қачон тан олмаслигини, ўзини ғолиб деб ҳисоблашини айтди.

"Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, ҳеч қачон мағлубиятни тан олмаймиз. Бундай бўлмайди. Ўғирлик ҳақида гап кетганида мағлубиятни тан олмаслик керак. Мамлакатимиз кўп нарсани бошидан кечирди. Бунга бошқа тоқат қилолмаймиз", - деди у Вашингтонда тарафдорлари иштирокида ўтказилган "Американи қутқариш марши" манифестациясида.

Ушбу тадбир бугун АҚШ сенати ва конгресс вакиллар палатаси ноябрда бўлиб ўтган президент сайлови натижасини тасдиқлаши муносабати билан ўтказилди.

АҚШда 2020 йил 3 ноябрда ўтган президент сайловлари натижаларига кўра демократ Жозеф Байден ғалаба қозонди. Демократга 306 сайловчи, Трампга эса 232 сайловчи ўз овозини берган. Бироқ Трамп мағлубиятини тан олишдан бош тортмоқда.

Top