Ўзбекистон | 07:50 / 08.01.2021
8007
1 дақиқада ўқилади

Фото: Қашқадарёда ҳарбий парад бўлиб ўтди

14 январ – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қашқадарё вилояти Муборак шаҳрида ҳарбий парад ташкил этилди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ сайтида маълум қилинишича, округ парадни Муборак туман ҳокимлиги, вилоят ИИБ, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўтказди.

Парадда қуролланган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий автомобил ва техникалар иштирок этди, уларнинг ортидан туман аҳолиси ва ёшлар эргашди.

Ҳарбий парад шаҳар марказидаги байрам дастурига уланди. Унда байрамона ва кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Қўшимча қилинишича, 14 январ арафасида, «Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша» шиори остидаги бу тадбирлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид