Тошкентда ичимлик суви ва канализация учун янги тарифлар ўрнатилди
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ 2021 йил 24 январдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалда фойдаланишга киритилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги қарори ва Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган декларацияга мувофиқ, 24 январдан Тошкент шаҳри бўйича ичимлик суви ва канализация учун янги тарифлар ўрнатилди.
Ичимлик суви:
а) аҳоли учун – I гуруҳ (жисмоний шахслар) – 1 м3 - 400 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - II гуруҳ - 1м3 - 400 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - II гуруҳ - 1м3 - 400 сўм;
г) тижорат истеъмолчилари учун - III гуруҳ - 1 м3 - 1000 сўм.
Оқова суви хизмати учун:
а) аҳоли учун – 1 гуруҳ (жисмоний шахслар) – 1 м3 - 350 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун - II гуруҳ - 1м3 - 350 сўм;
в) улгуржи истеъмолчилар учун - II гуруҳ - 1м3 - 350 сўм;
г) тижорат истеъмолчилари учун - III гуруҳ - 1 м3 - 820 сўм.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024