Ўзбекистон | 10:07 / 09.01.2021
10983
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллалар учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади. 

Сиртқи таълим шакли доирасида:

  • ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади;
  • кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Миллий университети таянч ОТМ ҳисобланади;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари талабаликка тавсия этилади;
  • тасвиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришига рухсат берилмайди. 

Тавсияномалар, жумладан, қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

  • эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;
  • маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлганлиги;
  • фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилганлиги.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид