16:00 / 09.01.2021
14544
Реклама

Minerva City – орзудаги турар жой мажмуаси

Minerva City – Тошкентнинг жадал ривожланаётган тумани – Янгиҳаётнинг ташриф қоғозига айланадиган, Ўзбекистондаги биринчи ўз инфраструктурасига: ресторанлар, парклар, сайр майдонлар, гольф майдони, таълим муассасалари ва ҳоказоларга эга бўлган премиум даражасидаги турар жой мажмуаси.

Ўз хавфсизлик тизимига ва табиат, макон уйғунликда бўлган майдондаги бир қадамлик масофадаги дўконлар, офислар ва спорт майдончаларига эга ҳудуд. Бинолар ўртасида масофа жуда кенг бўлиши кўзда тутилган, бу динамик ҳаёт тарзига ўтишни англатади, шунингдек, мажмуанинг марказида катта гольф майдони бўлади. 100 гектарли ҳудудни эгаллаган мажмуадан пухта ўйлаб лойиҳалаштирилган ва тайёр таъмирланган 15 мингта премиум даражасидаги хонадонлар жой олади.

Minerva City мажмуасидаги замонавий, максимал қулай, урбанизм усулидаги хонадонлар ўз вақтини қадрлайдиган ва фойдали локация излаётганлар, масалан, ёш оила ёки бизнесмен учун идеал вариант бўлади. Ҳар бир хонадонда (икки хонали, уч хонали ёки пентҳаус) меҳмонлар учун алоҳида санузел бўлиши кўзда тутилган. Шифтларнинг баландлиги квартира ёки пентҳаус турига боғлиқ ва халқаро стандартларга (3-4 метрдан) тўғри келади.

55 м² дан 105 м² гача майдонга эга хонадонларнинг минимал бошланғич нархи 434 700 000 сўмдан бошланади.

Шунингдек, мажмуа ҳудудида люкс даражасидаги хонадонларга эга 40 қаватли эгизак миноралар барпо этилади, у ердан резидентлар худди замин узра парвоз қилаётгандек атрофдаги оламнинг ажойиб манзарасидан баҳра оладилар.

Ҳиндистоннинг учта энг баланд биноси – Калькуттада 42 ва Мумбайдаги Император эгизак миноралари архитектори – Ҳафиз, MJ Developers билан Ўзбекистондаги бетакрор турар жой биноларини яратиш устида ҳамкорлик қилмоқда. Янги таассуротлар, ҳаётнинг бир маромдаги ритми ва вақтдан оқилона фойдаланиш – буларнинг барчаси турар жой мажмуасини лойиҳалашда ҳисобга олинган.

Minerva City – бу барчаси аҳоли қулайлиги учун ўйлаб қўйилган уникал майдон. Мажмуанинг яна бир ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у экологик тоза ҳудудда жойлашади, бу эса саломатликка салбий таъсир эҳтимолини инкор этади ва фаровонликни яхшилайди.

Миллиардер жаноб Жалан томонидан асос солинган MJ Developers турар жой мажмуаларининг қурилишида экологик тоза материалларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда халқаро стандартларга ва замонавий технологияларга риоя қилади, айнан шунинг учун бу ердан хонадон сотиб олиш – тўғри қарор ва бугуннинг ўзидаёқ сиз Minerva City савдо офисида яхши келажак учун сармоя киритишингиз мумкин.

Телефон: 1145 

Веб-сайт: minervacity.uz

Facebook: fb.com/minervacityuz

Instagram: @minervacityuz

Telegram: t.me/themjdevelopers

Реклама ҳуқуқи асосида

Top