Жамият | 21:12 / 10.01.2021
83025
1 дақиқада ўқилади

Фото: Жиззахда қурилаётган кўп қават уй қулашидан кейинги ҳолат

Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси Жиззах шаҳрида кўп қаватли уй қулаши бўйича қўшимча маълумот берди.

10 январ куни соат 17:10да Жиззах шаҳрининг Мустақиллик кўчаси бўйида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирининг бир қисми қулаб тушди.

Бош прокуратура ахборотига кўра, 6 қаватли бино, яъни 1-2-қаватлари савдо дўкони, 3-6-қаватлари 11та хонадондан иборат бўлган бинонинг 240 кв.метрли 7та хонадони қулаб тушган. Бино қулаши оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ФВВ маълумотига кўра, ушбу уйнинг қурилиш ишлари 2020 йил март ойида бошланган бўлиб, декабр ойида вақтинчалик тугатилганди.

Kun.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, ҳодисадан кейинги ҳолат акс этган суратларни тақдим этди.

 

Мавзуга оид