18:20 / 10.01.2021
71438

Жиззахда кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди

10 январ куни соат 17:10да Жиззах шаҳридаги «Зилол» маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушган.

Kun.uz мухбири хабар беришича, ҳозирда воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб боришган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати тураржой, дастлабки 2 қавати нотураржой сифатида қурилаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратурадан маълум қилишларича, бинодаги 240 кв.м.дан иборат бўлган 7 та хонадон қулаб тушган. Жиззах вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Воқеа юзасидан Kun.uz  мухбири ўрганиш олиб бормоқда, тўлиқ тафсилотлар билан таништириб борамиз.

Мавзу
Жиззахда 6 қаватли бино қулаши
2021 йил 10 январь куни Жиззах шаҳрида янги қурилиб, ҳали фойдаланишга топширилмаган кўп қаватли уй қулаб тушди.
Барчаси
Top