Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони подшоҳи коронавирусга қарши эмланди
Саудия Арабистони подшоҳи, 85 ёшли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд коронавирусга қарши эмланди. Саудия Арабистонида декабрда Pfizer ва BioNTech компанияларининг вакцинасини қўллашга рухсат берилганди.
“Бугун икки муқаддас масжид қўриқчиси коронавирусга қарши профилактик чора сифатида ўз ихтиёрига кўра вакцина олди. Бу ташаббус подшоҳлик сиёсати даволашдан кўра олдини олиш яхшироқ эканидан иборатлигини тасдиқлайди”, деб айтган Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Тофиқ бин Фаузан ар-Рабий.
Саудия Арабистони подшоҳи эмлашдан кейин ўзини қандай ҳис қилаётгани маълум қилинмаган.
Саудия Арабистонида коронавирусга қарши эмлаш 17 декабрда бошланганди. Шу муносабат билан мамлакатнинг барча ҳудудларида эмлаш пунктлари очилганди. Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд 25 декабрда эмланган.
Охирги маълумотларга кўра, подшоҳликда пандемия бошидан бери вирусга чалинганлар сони 383 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 6,2 мингни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026