АҚШ Германия ва Франция маҳсулотларига янги божлар киритди
АҚШга бу мамлакатлардан импорт қилинган авиация бутловчи қисмлари учун йиғимлар 15 фоизга ошади.
АҚШ Германия ва Франциядан келтириладиган авиасаноат бутловчи қисмлари ва шароб маҳсулотларига нисбатан янги божлар жорий этди. АҚШ чегара-божхона хизматининг маълум қилишича, божлар 12 январдан кучга киради.
Эндиликда АҚШга бу мамлакатлардан импорт қилинган авиация бутловчи қисмлари учун йиғимлар 15 фоизга ошади. Шаробнинг айрим навлари учун божлар миқдори 25 фоизгача кўтарилади.
Вашингтон Airbus Европада субсидия олаётгани сабабли бозорда АҚШнинг Boeing авиаконцернига нисбатан сезиларли устунликка эга бўлмоқда деб ҳисобламоқда. Шу боис уларнинг маҳсулотларига нисбатан божлар жорий этилди.
Европадагилар бу масала АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден билан муҳокама қилинишини айтишди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.10.2024
Урушлардан тин олмаётган дунё: энг йирик қурол экспорт қилувчи давлатлар
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
19:18 / 26.10.2024
Қийин танлов: АҚШдаги мусулмонлар сайловда кимга овоз беришади?
20:57 / 24.10.2024