Жаҳон | 16:34 / 12.01.2021
6042
2 дақиқада ўқилади

Иккита банк Трамп билан ҳамкорликни тўхтатмоқда

Анчадан буён Трамп оиласига хизмат кўрсатувчи Ню-Йоркдаги Signature Bank президентнинг 5,3 млн долларга яқин маблағи сақланаётган иккита шахсий ҳисобрақамини ёпмоқда.

Фото: Andrew Harnik/AP

АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг оила аъзоларига хизмат кўрсатувчи Deutsche Bank ва Signature Bank банклари у билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Deutsche Bank Трамп ва унинг компанияси билан ҳар қандай тадбиркорлик алоқаларини тўхтатишга қарор қилган. Шу билан бирга, АҚШ президентининг Германия банкидан 300 млн доллардан ортиқроқ қарзи бор.

Ўз навбатида, анча вақтдан буён Трамп оиласига хизмат кўрсатувчи Ню-Йоркдаги Signature Bank президентнинг 5,3 млн долларга яқин маблағи сақланаётган иккита шахсий ҳисобрақамини ёпмоқда.

Signature Bank расмий баёнотида Трампни "мамлакат ва халқ манфаатлари учун" истеъфога чиқишга чақирган.

Signature Bank АҚШ президенти ва унинг оиласи қизи Иванка Трамп ҳамда куёви Жаред Кушнернинг асосий банки эди. шунингдек, Трампнинг адвокати Майкл Коэн ҳам ушбу банк хизматидан фойдаланиб келган.

Мавзуга оид