Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республикачилар Трампнинг ҳокимиятдан “дарҳол” четлатилишига тўсиқ қўйишди
Фото: Reuters
АҚШнинг Республикачилар партияси аъзолари АҚШ президенти Доналд Трампни конституцияга 25-тузатма билан ўз лавозимидан четлатиш ҳақидаги қонун лойиҳасига тўсиқ қўйишди.
АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси демократлар 12 январда қонун лойиҳасини овоз беришга қўйишларини маълум қилган.
Демократларнинг таъкидлашича, уларда Трампнинг импичменти ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун овозлар етмаяпти. Вакиллар палатаси аъзоси Дэвид Чичиллине демократлар бу масалада республикачилар томонидан қўллаб-қувватланишларига умид қилаётганини айтган.
Трампга импичмент эълон қилингудек бўлса, у АҚШ президенти сайловларида бошқа иштирок эта олмайди.
“Фикримча, президент ўз лавозимидан дарҳол четлатилиши лозим”, деб айтган Чичиллине ва Трамп ҳокимиятда қолар экан, катта хавф солишини айтган.
Аввалроқ АҚШ конгрессига Трампнинг импичменти ҳақидаги резолюция киритилганди. Унда Трампга ягона айблов – исён кўтаришга чақириш айблови қўйилмоқда.
Мавзуга оид
17:20 / 11.01.2026
ОАВ: Европа давлатлари Гренландияга НАТО қўшинини жойлаштирмоқчи
16:48 / 11.01.2026
Трамп Украина учун 800 миллиард долларлик келишув тайёрламоқда
13:39 / 11.01.2026
NYT: ҳарбийлар Трампга Эронга зарба бериш бўйича вариантларни тақдим этган
11:02 / 11.01.2026