Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони сунъий онг билан бошқариладиган экошаҳар қуради
Шаҳар инфратузилмасининг барча муҳим объектлари пиёда юрганда беш дақиқалик масофада жойлашади, шаҳар ташқарисида эса юқори тезликда ҳаракатланувчи экологик тоза транспорт юради.
Саудия Арабистони Қизил денгиз соҳилида машиналарсиз экошаҳар қуради. Бу ҳақда ANBA агентлиги хабар берди.
Лойиҳа номи The Line бўлган мазкур шаҳар мамлакат шимоли-ғарбида қурилади. Қурилиш ишлари билан Neom компанияси шуғулланади. Бу шаҳарда автомобиллар ва автомобил йўллари бўлмайди.
"Neom директорлар кенгаши раиси сифатида сизларга The Line’ни намойиш этаман. Унда автомобиллар, кўчалар ва углерод ажралиб чиқиши бўлмайди. Шаҳарларимизни келажак шаҳарларига айлантиришимиз керак", – деди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд.
Шаҳзоданинг сўзларига кўра, шаҳар инфратузилмасининг барча муҳим объектлари пиёда юрганда беш дақиқалик масофада жойлашади, шаҳар ташқарисида эса юқори тезликда ҳаракатланувчи экологик тоза транспорт юради.
Шаҳар қурилиши 2021 йилнинг биринчи чорагида бошланади ва Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Юз фоиз экологик тоза энергия билан таъминланган уч қаватли шаҳар фаолиятини сунъий онг назорат қилади.
Daily Mail нашрининг ёзишича, лойиҳага 500 миллиард доллар ажратилган. Қурилиш ишлари 2025 йилда якунланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026