Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиер шаҳрида юз берган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати Янгиер шаҳрида "Ваз-2106" ҳамда "Нексия" русумли автомобиллар иштирокидаги тўқнашув юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 январь куни соат 14:30ларда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри “Маърифат” МФЙ Тинчлик кўчасида жойлашган Magnit дўкони яқинида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Д.Н. томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида ушбу ҳайдовчи бошқарувидаги "Ваз-2106" ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Э.Т. бошқарувидаги "Нексия" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида иккала ҳайдовчи ва "Нексия" русумли автомобиль йўловчиси, 2000 йилда туғилган С.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026