23:59 / 15.01.2021
16006

АҚШ Трамп кетиши олдидан “ёппасига” санкциялар киритмоқда

Эрон, Хитой ва БААдаги компаниялар санкциялар рўйхатидан жой олди.

Фото: Bloomberg

Вашингтон Эроннинг қатор ташкилотларига нисбатан санкциялар киритди. Компаниялар қурол савдосида қатнашгани сабабли АҚШнинг “қора рўйхати”га тушди, деб хабар берди АҚШ Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC).

 Хусусан, Эрон Денгиз саноати ташкилоти (MIO), Аэрокосмик саноат ташкилоти (AIO) ва Авиация саноати ташкилотига (IAIO) қарши санкциялар жорий этилди.

 Шунингдек, Хитой ва БАА компанияларига нисбатан ҳам санкциялар киритилди.

Эрон пўлатини етказиб беришда гумон қилинган Jiangyin Mascot Special Steel Co., LTD (Хитой) ва Accenture Building Materials (БАА) компаниялари санкциялар рўйхатидан жой олди.

Бундан ташқари, АҚШ Ҳонгконгдаги вазият сабабли Хитойнинг тўрт нафар фуқаросига қарши санкциялар жорий этди.

Куба ички ишлар вазири Ласаро Алберто Алварес Касас ҳамда унинг раҳбарлигидаги вазирлик ҳам инсон ҳуқуқлари бузилиши ва коррупцияга алоқадорликда айбланиб Вашингтоннинг "қора рўйхати"га тушди.

Аввалроқ Пентагон Xiaomi ва яна саккизта компанияни қора рўйхатга киритганди.

Top