Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда юз берган зилзилада 3 киши ҳалок бўлди
Индонезияда юз берган 6,2 магнитудали зилзилада камида 3 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 24 киши жароҳат олди.
Зилзилалар Ғарбий Сулавеси провинциясида қайд қилинган. Унинг ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.
“Моддий зарар бор, жумладан “Малео” меҳмонхонаси ва Ғарбий Сулавеси губернатори офисига зарар етган”, деб айтилган хабарда.
Бундан ташқари, Мамужуда 62та уй, тиббий марказ ва ҳарбий идорага зарар етган. Учта жойда кўчки юз бериб, Мамужуни Мажене билан боғловчи асосий йўлни тўсиб қўйган.
Маълум қилинишича, тиббий марказ вайроналари остида беморлар ва тиббий ходимлар, жами 10га яқин киши қолиб кетган. Ҳозирда уларни қутқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, зилзила кучли бўлган, бироқ 7 сония давом этган. Зилзила цунамига олиб келмаган.
Индонезия Тинч океанидаги вулқонлар ва тектоник плиталар туташув линияларини ўз ичига олувчи “оловли ҳалқа”да жойлашгани сабабли у ерда тез-тез зилзила юз бериб туради.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026