21:09 / 16.01.2021
39296

Ўзбекистондаги барча вилоятлар судларига раислар тайинланди

Ўзбекистон президентининг тегишли фармойиши билан республикадаги барча вилоятларда янги суд раислари тайинланди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар қилишича, тайинловлар президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан суд тизимининг ташкилий-тузилмасига ўзгартишлар киритилгани ортидан амалга оширилди. Мазкур фармонга мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январидан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ташкил этилди.

Давлат раҳбарининг тегишли фармойиши билан қуйидаги судьялар беш йил муддатга тайинланган.

Ўткиржон Жумаев

Ўткиржон Жумаев - беш йил муддатга Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Ў. Жумаев 1975 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Луқмон Қодиров

Луқмон Қодиров - беш йил муддатга Бухоро вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Л. Қодиров 1966 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Шуҳрат Камолов

Шуҳрат Камолов - беш йил муддатга Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Ш. Камолов 1977 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ҳамидулла Қудратов

Ҳамидулла Қудратов – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва шунинг беш йил муддатига Навоий вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Ҳ. Қудратов 1959 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Абдуқаюм Маҳкамов

Абдуқаюм Маҳкамов – беш йил муддатга Қашқадарё вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

А. Маҳкамов 1957 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Талъатжон Мелибоев

Талъатжон Мелибоев – беш йил муддатга Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Т. Мелибоев 1975 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Баҳодир Полвонов

Баҳодир Полвонов – беш йил муддатга Хоразм вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Б. Полвонов 1979 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси судьяси лавозимида ишлаган.

Абдулқосим Рўзиқулов

Абдулқосим Рўзиқулов – беш йил муддатга Сурхондарё вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

А. Рўзиқулов 1965 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Дилшод Тожибоев

Дилшод Тожибоев – беш йил муддатга Тошкент вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Д. Тожибоев 1972 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Олим Ҳайитов

Олим Ҳайитов – беш йил муддатга Самарқанд вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

О.Ҳайитов 1969 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Аъзамжон Худойбердиев

Аъзамжон Худойбердиев – беш йил муддатга Сирдарё вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

А. Худойбердиев 1977 йилда туғилган. Тайинловга қадар Сирдарё вилоят иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Абдурасул Эранов

Абдурасул Эранов – беш йил муддатга Наманган вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

А.Эранов 1961 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Top