Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига генерал-майор унвони берилди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғига генерал-майор унвони берилди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 14 январь кунидаги 6137-сонли фармони билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпўлатовга "генерал-майор" махсус унвони берилди.
Газета.uz’нинг ёзишича, генерал-майор унвони Тошкент ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга аванс билан топширилган. Ушбу унвон Ўзбекистон тарихида фақат икки маротаба ёш ходимга берилганлиги ва Азиз Тошпўлатов энг ёш генерал-майор бўлганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг қуйидаги ходимларига "полковник" махсус унвони берилди:
- Отамурод Аҳмедов, Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
- Азиз Садиров, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
Аввалроқ, Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:08 / 25.10.2025
Ички ишлар вазирлигини кимлар бошқарган?
16:28 / 20.10.2025
Тирбандликни камайтириш учун Тошкент чеккасида юк машиналари учун тўхташ жойлари қурилади
18:10 / 08.10.2025
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди
10:07 / 04.09.2025