Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди
Шунингдек, ассоциация раисининг ўринбосарлари, бош котиб ва ижрочи директорлари ҳам сайланиб, раҳбарият таркиби тўлиқ шакллантирилди.
Фото: МОҚ
Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов-конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги, Спорт вазирлиги, МОҚ раҳбарияти ва соҳа мутасаддилари иштирок этишди.
Конференция давомида ассоциация раҳбарияти қайта шакллантирилиб, яқин давр учун устувор режалар муҳокама қилинди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатовнинг мамлакат волейбол федерацияси раҳбари сифатидаги муваффақиятли фаолияти инобатга олиниб, унинг номзоди Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси лавозимига илгари сурилди. Номзодлар ушбу таклифни бир овоздан маъқуллади ва у Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.
Шунингдек, ассоциация раисининг ўринбосарлари, бош котиб ва ижрочи директорлари ҳам сайланиб, раҳбарият таркиби тўлиқ шакллантирилди.

Мавзуга оид
21:31 / 02.02.2026
«Нега менга чўпчак гапирасан?» - президент Шайхонтоҳур тумани ИИБ собиқ раҳбарига танбеҳ берди
09:20 / 02.02.2026
Пойтахтда жиноятчиликка қарши курашишнинг янги босқичи бошланди
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
16:05 / 31.01.2026