Жаҳон | 10:55 / 17.01.2021
4333
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Фото: ТАСС

Филиппиннинг Минданао оролида UH-1H ВВС вертолёти қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб Manila Bulletin нашри хабар қилди. 

Полиция маълумотларига кўра, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли вертолёт парвоз вақтида тумшуғи билан кескин пастлаб, катта тезликда ерга урилган. Вертолёт бортида 2 учувчи, экипажнинг 2 аъзоси ва 3 йўловчи бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Вертолёт армия бригадаларидан бирининг таъминоти бўйича миссияни бажараётган бўлган. Унинг қулаши сабаблари маълум қилинмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид