Ўзбекистон | 12:53 / 18.01.2021
8376
2 дақиқада ўқилади

Баҳодир Юсупалиев: Ўзбекистонга Pfizer вакцинасидан 100 минг доза келтирилади

Ўзбекистон GAVI алянси билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан тайёрланган Comirnaty вакцинасидан 100 минг доза олиб келиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ССВ матбуот хизматига берган интервьюсида маълум қилди.

«GAVI (Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс) ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилгани маълум қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан Covid-19’га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди. Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 даража ҳароратда сақлаш талаб этилади. Юртимизда -70 даража ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд ва ҳозирги кунда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус xавфсиз иммунизация шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда 2-8 даража ҳароратга мўлжалланган совуқлик занжири инфратузилмаси мавжуд бўлиб, бу тизим ЖССТнинг барча талабларига жавоб беради ва хавфсиз эмлаш амалиётини кафолатлайди.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17та катта ҳажмдаги рефрижераторлар ва 206та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», дея Баҳодир Юсупалиевнинг сўзларини келтирмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти