Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан иқтисодий дипломатияни фаоллаштирмоқчи
Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан иқтисодий дипломатияни фаоллаштиради. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, асосий хорижий шериклар – Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, мазкур давлатлар билан янги, янада самарали иш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бу борада тегишли амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
- мазкур хорижий мамлакатлар билан олий ва юқори даражадаги делегациялар алмашувини мунтазам амалга ошириш;
- хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро ва идоралараро қўшма комиссиялар ва ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш;
- хорижий мамлакатлар билан иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш;
- ҳудудлараро (минтақалараро, шаҳарлараро) ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирларни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилади.
Бажариш муддати - йил давомида, ижро учун масъуллар - Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
14:30 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Баҳама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
08:56 / 28.09.2024
Ўзбекистон Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди
14:20 / 27.09.2024