Samsung раҳбари коррупция иши бўйича 2,5 йилга қамалди
Ли Чжэ Ён Samsung Group устидан назоратни қўлга олиш учун ҳукумат ёрдамига эришиш мақсадида Пак Кин Хенинг яқинларидан бўлган Чхве Сун Силга 29,8 млрд вон (27,4 млн доллар) миқдорида пора берганликда айбланди.
Сеул суди Корея собиқ президенти Пак Кин Хега пора бериш ишини қайта кўриб чиқиш чоғида Samsung Electronics вице-президенти ва Samsung Group компаниялар гуруҳи раҳбари Ли Чжэ Ённи икки ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Ли Чжэ Ён Samsung Group устидан назоратни қўлга олиш учун ҳукумат ёрдамига эришиш мақсадида Пак Кин Хенинг яқинларидан бўлган Чхве Сун Силга пора берганликда айбланди. Айбловга кўра, пора миқдори 29,8 млрд вон (27,4 млн доллар) бўлган. Коррупцион можаро сабабли 2017 йилда Пак Кин Хега нисбатан импичмент эълон қилинганди.
Ли Чжэ Ён ўтган йили 78 ёшида вафот этган Samsung концерни раиси Ли Гон Хининг ўғли ва компания асосчиси Ли Бён Чхолнинг набираси ҳисобланади.
Суд 2017 йилда Ли Чжэ Ённи беш йилга озодликдан маҳрум қилган, аммо кейинги йили апелляция инстанцияси муддатни икки бараварга қисқартирган ва шартли жазога алмаштирганди.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
17:16 / 17.12.2024