Жаҳон | 16:57 / 20.01.2021
9728
1 дақиқада ўқилади

Байден Мексика билан чегарада девор қурилишини тўхтатади

 Жозеф Байден шунингдек, асосан мусулмон ва Африка мамлакатларидан келувчиларга нисбатан жорий этилган чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги фармонини ҳам имзолайди.

Фото: AFP/Getty Images

АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден инаугурация маросимидан кейиноқ Доналд Трампнинг қатор фармонларини бекор қилади. У хусусан, Мексика билан чегарадаги девор қурилишини тўхтатади.

"Сайланган президент бугун девор қурилишига маблағ ажратиш учун баҳона сифатида фойдаланилган Мексика билан чегарадаги фавқулодда ҳолат тўғрисидаги декларациянинг амал қилиши дарҳол тўхтатилиши ҳақида эълон қилади", - дейилади Байденнинг ўтиш жамоаси сайтида.

Қурилиш тўхтатилади ва "маблағ ажратилиши ва шартномалар тузилишида фойдаланилган усулларнинг қонунийлигини ўрганиш" имконияти пайдо бўлади.

Жозеф Байден шунингдек, асосан мусулмон ва Африка мамлакатларидан келувчиларга нисбатан жорий этилган чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги фармонини ҳам имзолайди.

Аввалроқ Байден АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш ҳамда Қўшма Штатларни Иқлим бўйича Париж шартномасига қайтариш тўғрисидаги фармонларни имзолаши тўғрисида хабар берилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид