Фан-техника | 20:20 / 21.01.2021
12477
1 дақиқада ўқилади

Астрономлар Маскнинг сунъий йўлдошларидан шикоят қилишди

 Ҳозирда орбитага Starlink ва OneWeb сунъий йўлдошлари жойлаштирилмоқда, тез орада улар қаторига Amazon компаниясининг Kuiper сунъий йўлдошлари ҳам қўшилади.

Фото: SpaceX

Астрофизик Итан Сигел Starlink сунъий йўлдошлари тадқиқотларга халақит бераётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар сабабли телескоплардаги тасвирлар чаплашиб кетмоқда, деб ёзади Forbes.

 Ҳозирда орбитага Starlink ва OneWeb сунъий йўлдошлари жойлаштирилмоқда, тез орада улар қаторига Amazon компаниясининг Kuiper сунъий йўлдошлари ҳам қўшилади.

 Олимларнинг таъкидлашларича, улар Starlink сунъий йўлдошларининг халақит беришига 2019 йилдаёқ дуч келишган. 

 Астрофизиклар сунъий йўлдошларни ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши керак бўлган тавсияларни беришган. Унга кўра, сунъий йўлдош орбитаси баландлиги 550-600 километрдан ошмаслиги лозим.  

Мутахассислар Starlink сунъий йўлдошларини ажратиб олиш мумкинлигини, аммо OneWeb қурилмаларида муаммо кўпроқ пайдо бўлишини қайд этишди. Унинг сунъий йўлдошлари 1,2 минг километр баландликда жойлашган.

SpaceX компанияси орбитага 12 минг дона сунъий йўлдош учиришни режалаштирган. Компания сунъий йўлдошларни орбитага 2019 йил май ойидан чиқаришни бошлаган.

Мавзуга оид