Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Starlink сунъий йўлдош интернетини қўшни давлатлар билан баҳам кўрмоқчи
Starlink Қозоғистон ҳудудида қурган Gateway станциялари орқали қўшни давлатлар учун сунъий йўлдош интернети мавжуд бўлиши таъкидланмоқда.
Фото: Getty images
Қозоғистон мамлакат ҳудудида жойлаштирилган Starlink сунъий йўлдош инфратузилмаси орқали қўшни давлатларни интернетга улаш ниятида, деди мамлакат сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.
«Ушбу рақамли инфратузилма Қозоғистонга минтақавий рақамли боғлиқликни таъминлашда етакчи ролини кучайтириш имконини беради. Starlink Қозоғистон ҳудудида қурган Gateway станциялари орқали қўшни давлатлар учун сунъий йўлдош интернети мавжуд бўлади. Масалан, Тожикистон учун трафик жорий йилда боради. Навбатда Мўғулистон ва Қирғизистон. Транскаспий оптик толали алоқа линияси бўйича Ўзбекистон аллақачон офтейк шартномаларини таклиф қилмоқда», деди у.
Starlink - дунёнинг исталган нуқтасидан юқори тезликдаги кенг полосали интернетга уланишни таъминлаш учун мўлжалланган глобал сунъий йўлдош алоқа тизими. Тармоқ дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан, Шимолий ва Жанубий Америка, Европанинг аксарият мамлакатлари, Австралия, Янги Зеландия, Африканинг бир қисми ва Осиёда фаолият юритади. Марказий Осиёда Starlink интернети ишлатилган биринчи давлат Қозоғистон бўлди.
Тожикистон 2026 йил феврал ойида Марказий Осиёда бундай имкониятга эга иккинчи давлат бўлди.
Мавзуга оид
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
20:54 / 27.02.2026
Қозоғистонда собиқ амалдорларнинг Эпштейн билан эҳтимолий алоқалари текширилади
09:54 / 27.02.2026
Қозоғистонда «Ош маркази»да портлаш: олти киши ҳалок бўлди
15:22 / 25.02.2026