Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Бухоро шаҳрида қурилган янги уйларни бориб кўрди
Давлат раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.


Президент матбуот хизмати хабарига кўра, илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турган. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.
Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат Хотамов хонадонига кирди. Дастурхон атрофида суҳбат бўлди.


“Бу оила олдин шу маҳалладаги эски уйда истиқомат қилар эди. Энди барча ушбу замонавий мавзеда яшаётганидан рози.
Президент халқимиз мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади”, - дейилади хабарда.


Шу ерда Бухоро вилоятида автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш, Бухоро шаҳрида оқова сув иншоотлари қуриш, эски кўп қаватли уйлар қиёфасини янгилаш режалари ҳақида ахборот берилди.
Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026